Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ИИВ раҳбарларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди
Остона шаҳрида Қирғизистон ички ишлар вазири – полиция генерал-лейтенанти Улан Ниёзбеков, Қозоғистон ички ишлар вазири – полиция генерал-лейтенанти Ержан Саденов ва Ўзбекистон ички ишлар вазири – генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг 3 томоналма учрашуви бўлиб ўтди
Кун сайтининг Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар қилишича,
Минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, Марказий Осиё мамлакатлари халқлари фаровонлигини таъминлаш, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янгилаш ва фаоллаштириш масалаларига бағишланган йиғилишда уч мамлакатдан Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати хизмати раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Иштирокчилар жиноятчиликка қарши курашишда бошқармалар ўртасида минтақавий ҳамкорлик салоҳиятини ошириш масалаларини муҳокама қилди. Ва улар қўшма баённомани имзолаш орқали мунтазам равишда жиноят ҳолати тўғрисида тезкор, статистик ва бошқа маълумотлар алмашинувини фаоллаштиришга келишиб олди.