Январ 29, 2024 17:32 Asia/Tashkent
  • ЕТТБ Ўзбекистон учун декарбонизация ва хусусий секторни қўллаб-қувватлаш бўйича стратегиясини тасдиқлади
    ЕТТБ Ўзбекистон учун декарбонизация ва хусусий секторни қўллаб-қувватлаш бўйича стратегиясини тасдиқлади

ЕТТБ Директорлар кенгаши Ўзбекистон бўйича 2029 йилгача банкнинг мамлакатдаги устувор йўналишларини белгилаб берувчи янги стратегияни тасдиқлади.

 2029 йилгача бўлган ЕТТБ стратегиясига кўра, банкнинг мамлакатдаги фаолиятига стратегик ёндашуви учта йўналишдаги ишларга асосланади:

Декарбонизация, сув самарадорлиги ва қайта тикланадиган энергияни қўллаб-қувватлаш;

Хусусий секторни ривожлантириш ва бизнес муҳитини яхшилаш;

Иқтисодий бошқарувни, бизнес муҳитини яхшилаш ва инфратузилма алоқаларини яхшилаш.

Биринчи устов вазифа доирасида, ЕТТБ Ўзбекистон ҳукумати билан биргаликда миллий иқтисодиётни янада декарбонизация қилиш бўйича иш олиб боради. Қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмидаги улушини янада оширишга ёрдам беради.

Асосий эътибор метан чиқиндиларини камайтириш бўйича глобал мажбуриятлар доирасида кам углеродли йўлларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга қаратилади.

ЕТТБ, шунингдек, электр энергияни тақсимлаш ва узатиш тармоқларини тижоратлаштириш ва модернизация қилишни қўллаб-қувватлайди ва сув, чиқинди сув ва суғориш иншоотларини модернизация қилиш ва янгилаш учун қўшимча маблағларни йўналтиради.

Иккинчи устувор йўналиш доирасида, ЕТТБ тўғридан-тўғри молиялаштириш, кичик ва ўрта бизнесларга (КЎБ) кредит линиялари ва маҳаллий ҳамкор-банклар, шунингдек, савдони молиялаштириш воситалари орқали рискларни тақсимлаш орқали мамлакатнинг хусусий секторини қўллаб-қувватлайди.

Энергия самарадорлигини ошириш, шунингдек, аёллар ва ёшлар бошчилигидаги корхоналарни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтиради. Маҳаллий кичик корхоналар ЕТТБ бизнес маслаҳат хизматларидан фойдаланишда давом этадилар.

Банк, шунингдек, хусусий секторни янада рақамлаштириш, электрон тижоратни кенгайтириш ва маҳаллий капитал бозорларини ривожлантиришга ёрдам беради.

Учинчи устуворлик доирасида ЕТТБ давлат корхоналари ва банкларида трансформациялар ва бошқарувни такомиллаштиришни қўллаб-қувватлашни давом эттиради. У хусусийлаштиришни қўллаб-қувватлайди. Шу жумладан хусусийлаштиришдан олдинги келишувлар орқали, давлат-хусусий шерикликдан кенгроқ фойдаланишни рағбатлантириш учун маслаҳат ва молиялаш билан таъминлайди. Округга тўғридан-тўғри инвестицияларнинг кўпайишини таъминлаш учун хорижий инвесторлар кенгаши орқали давлат-хусусий сектор мулоқотини қўллаб-қувватлайди.

Ёрлиқ