Тошкентда Ўзбекистон ва Белорусь президентлари учрашдилар
Беларусь республикаси президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга расмий ташрифининг биринчи кунида “Humo Arena” муз саройига борди ва бу мажмуада Беларусь етакчисини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди,
Танишув чоғида президентлар Тошкентнинг “Ҳумо” ва Остонанинг “Номад” хоккей жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилишди. Ўйин якунида олий мартабали меҳмонларга уларнинг исмлари туширилган хоккей кийими топширилди.
Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадовга таяниб Спутник сайтининг ёзишича, шу кунинг ўзида камдан-кам учраб турадиган ҳодиса - икки мамлакат етакчиси биргаликда учинчи мамлакат раҳбарига телефон қилишди.
Ўзбекистон ва Белорусь президентлари озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиевни президентлик сайлови муваффақиятли ўтказилгани билан табриклашди.
Шавкат Мирзиёев сайловчилар иштироки ва фаоллиги юқори даражада бўлганини қайд этиб, қардош озарбайжон халқи давлат келажаги, кучли ва гуллаб-яшнаган Озарбайжон учун овоз бериб, тўғри қарор қабул қилганига ишонч билдирди.
Бугун шунингдек Кўксарой қароргоҳида Александр Лукашенкони расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди.