Ўзбекистондаги Жилтирбас кўли Рамсар конвенцияси номинациясига кирди
(last modified Wed, 14 Feb 2024 05:46:45 GMT )
феврал 14, 2024 10:46 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистондаги Жилтирбас кўли Рамсар конвенцияси номинациясига кирди
    Ўзбекистондаги Жилтирбас кўли Рамсар конвенцияси номинациясига кирди

Қорақалпоғистондаги Жилтирбас кўли номинацияга киритилгунга қадар 2005 йилдан 2020 йилгача ўрганилди.

Спутник сайтининг хабар қилишча, тегишли сертификат Самарқандда бўлиб ўтаётган БМТнинг ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича конференцияси доирасида Ўзбекистон томонига топширилди.

Ўзбекистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазири Халқаро аҳамиятга эга бўлган Рамсар сув-ботқоқ ерлари рўйхатига киритиладиган бешинчи жой Қорақалпоғистондаги Жилтирбас кўли бўлади

У ушбу мулк номинацияга киритилгунга қадар 2005 йилдан 2020 йилгача ўрганилганини қўшимча қилди. Бу ўзбек экологларининг улкан хизматларидир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Рамсар рўйхатида аллақачон тўртта табиий объект бор – Денгизкўл (2001 йил), Айдар-Арнасой кўллар тизими (2008 йил), Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборлари (2020 йил), Судоче кўли (2023 йил).