феврал 17, 2024 12:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича дунёнинг 144 мамлакати ичида 91-ўринда
    Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича дунёнинг 144 мамлакати ичида 91-ўринда

2024 йил январ ойида Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича дунёнинг 144 мамлакати ичида 91-ўринни

2023 йилнинг декабрь ойи билан солиштирганда Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида тўрт поғона кўтарилган. Мамлакатда январь ойида мобил интернет орқали ўртача юклаб олиш тезлиги 26,97 Мбит/с, юклаш тезлиги эса 11,25 Мбит/с ни ташкил қилган. Симли интернет тезлиги эса ўртача 59,07 Мбит/с ни ташкил этган ва бу борада рейтингда бир поғона юқорилаб, 89-ўринни эгаллаган.

Дарё сайтининг хабар қилишича, Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон январь ойида мобил интернет тезлиги бўйича биринчи ўринни эгаллади (умумий рейтингда 69-ўрин). Қирғизистон учинчи (94-ўрин), Тожикистон тўртинчи (140-ўрин) бўлди. Туркманистон бўйича маълумот йўқ. 

Ўзбекистонда интернет тезлиги

2022 йил декабрда рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистон аҳолисининг интернет хизматидан фойдаланувчилари сони 31 миллиондан ортганини хабар қилганди. Вазирнинг қайд этишича, халқаро ва шаҳарлараро телекоммуникация тармоғини ривожлантириш мақсадида халқаро интернет тармоғига уланишнинг умумий ўтказувчанлик қобилияти 2,6 баробар оширилиб, 3 200 Гбит/секундга етказилган.

Республика 2022 йилда дунёдаги симли интернет тезлиги бўйича рейтингда 155-ўринда бўлган. 2023 йилда эса натижалар ўзгариб, 131-ўринга кўтарилган. Яъни ўтган йилги рейтингга нисбатан 24 поғонага ўсиш бўлган. Ўзбекистондаги симли интернет тезлиги 21,67 Мбит/с экани маълум этилган. Шунингдек, Ўзбекистонда 2023 йил март ойидан бошлаб мобил интернет тезлиги оширилиши ва мамлакат бўйлаб 5G технологияси жорий этилиши тўғрисида маълумот берилганди.

Ёрлиқ