Ижтимоий тармоқлар фаолияти чеклангач Ўзбекистонда мобил VPN бирданига оммалашди
Ўзбекистонда TikTok, Twitter ва «ВКонтакте» ижтимоий тармоқлар фаолиятига чеклов қўйилганидан сўнг, VPN дастурига талаб бирданига ортди.
App Annie мобил таҳлил хизмати маълумотларига кўра мобил VPN`нинг оммалашуви Ўзбекистонда кескин ўсди деб хабар тарқтаганр Ўзбекистон ОАВ лари..
Ўзбекистон расмийлари йирик интернет компаниялардан Ўзбекистон фуқароларининг шахсига оид маълумотларни мамлакат ҳудудига олиб келишни талаб қилмоқда. Бу талабни бажармагани важи билан, 2 июлдан бошлаб Twitter, TikTok, Skype ва Вконтакте тармоқлари фаолияти чеклаб қўйилди.
Сўнгги марта VPN дастурларини бундай катта юклаб олиш кўрсаткичлари 2018 йилда, Facebook ва YouTube мамлакатда блокланганида кузатилган эди.
Ижтимоий тармоқларга чекловлар ўрнатилгандан сўнг, турли хил Telegram-каналаларда Ўзбекистонда VPN`дан фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик борлиги тўғрисида маълумотлар тарқалган. Аммо бу ундай эмас.