Ўзбекистонда тақиқланган сайт ва манбаларнинг рўйхати янгиланди
март 10, 2024 12:35 Asia/Tashkent
Ўзбекистонда тақиқланган сайт ва манбаларнинг янги рўйхати эълон этилди.
Аниқ.уз сайтига кўра Ўзбекистонда тақиқланган сайтлар орасида “Аброр Мухтор Алий” деб номланувчи Telegram-канали ҳам бор.
Ўзбекистон Олий суд томонидан 2019—2024 йилларда интернет тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манбаа ва контентлар (материаллар) рўйхати янгиланди.
Қайд этилишича, тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати Олий суднинг расмий веб-сайтида мунтазам равишда янгиланиб, эълон қилиб борилмоқда.
Ёрлиқ