Ўзбекистон ва Покистон Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликларини кенгайтирадилар
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари ва Покистон Бош вазирининг махсус вакили музокаралар чоғида Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтиришга урғу бердилар.
Кун сайтининг хабарига кўра, Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев Покистон бош вазирининг Афғонистон бўйича махсус вакили Асиф Дурроний билан учрашди.
Ўзбекистон ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва транспорт коммуникациялари соҳаларида Ўзбекистон ваПокистон стратегик шериклигини янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Афғонистон йўналишида, хусусан, афғон халқига гуманитар ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатишда ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Икки давлатнинг минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлигига оид айрим масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.