феврал 28, 2024 12:57 Asia/Tashkent
  • БМТ Ўзбекистон томонидан илгари сурилган
    БМТ Ўзбекистон томонидан илгари сурилган "2027 йил - Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили" резолюцияни қабул қилди

Ўзбекистон томонидан "2027 йил - Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили" резолюцияси БМТЬга тақдим этил ва бу резолюцияга 80 дан ортиқ аъзо мамлакат ҳаммуаллифлик қилди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Нью-Йоркдаги БМТ бош қароргоҳида Ташкилот Бош Ассамблеяси томонидан "2027 йил - Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили" резолюцияси бир овоздан маъқулланди. Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ушбу резолюцияга 80 дан ортиқ аъзо мамлакат ҳаммуаллифлик қилди.

“Ҳужжат матнини мувофиқлаштириш бўйича маслаҳатлашувларда Россия, Хитой, АҚШ, Туркия, Германия,  Британия, Европа Иттифоқи делегацияси, Япония, Корея Республикаси, Миср, Бразилия, Аргентина каби етакчи давлатларнинг экспертлари фаол иштирок этди ва резолюция мазмунини бойитишга муҳим ҳисса қўшди”, — дейилади хабарда.

 БМТга аъзо давлатлар вакиллари ушбу резолюциянинг тақдим этилиши ўз вақтида ва долзарб эканини қайд этишди.

Ҳужжатнинг бош мақсади Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил октябрида Самарқандда бўлиб ўтган БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясида туризм соҳасининг янги муаммолар ва замонавий хатарлар олдида барқарорлиги ва мослашувчанлиги борасида билдирилган фикрларига асосланган.

Ёрлиқ