Эрон ва Ўзбекистон транзит муаммоларни камайтириш ва савдо айирбошлаш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда
(last modified Tue, 05 Mar 2024 11:28:38 GMT )
март 05, 2024 16:28 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон транзит муаммоларни камайтириш ва савдо айирбошлаш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда
    Эрон ва Ўзбекистон транзит муаммоларни камайтириш ва савдо айирбошлаш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда

Эроннинг Ўзбекистондаги элчисининг Ўзбекистон транспорт ваирибилан учрашувида икки томон транзит муаммоларини камайтириш ва савдо айирбошлаш ҳажмини кўпайтиришга тайёрлигини таъкидладилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эрон вап Ўзбекистон ўртасида юк ташиш ва транзит йўлидаги мавжуд муаммоларни камайтириш мақсадида юкларни транзит қилиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни ўрганиш мақсадида Эроннинг Ислом республикасининг Тошкентдаги элчиси Муҳаммадали Искандарий Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов билан мулоқот қилди.

Эроннинг Тошкентдаги элчиси ва  Ўзбекистон транспорт вазири учрашувида, Эрн элчиси  иқтисодий, сифатли ва хавфсиз йўлаги  орқали юк ташиш ва транзитни осонлашириш бўйича Эрон Йўллар ва шаҳарсозлик вазирлигининг режалари ва ҳаракатларини тушунтирар экан, томонларнинг транзит муаммоларини камайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашувда Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳам Ўзбекистон ҳукуматининг минтақавий ва минтақадан ташқари бозорларга чиқиш учун Эрон ҳудудлари орқали транспорт йўлагидаги фойдаланиши аҳамиятли сифатида баҳолаб Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги савдо- сотиқни ривожлантириш мақсадида икки давлат ҳайдовчиларнинг муаммоларни ҳал қилиш учун расмийлар ўртасидаги алоқа ва музокаларни давом эттиришга алоҳида диққат қаратди.