Тошкентда Эрон элчиси ва Ўзбекистон парламент раиси ўринбосари учрашдилар
(last modified Sat, 09 Mar 2024 08:13:53 GMT )
март 09, 2024 13:13 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Эрон элчиси ва Ўзбекистон парламент раиси ўринбосари учрашдилар
    Тошкентда Эрон элчиси ва Ўзбекистон парламент раиси ўринбосари учрашдилар

Эроннинг Тошкент шаридаги элчиси Ўзбекистон парламенти спикери ўринбосари билан мулоқот қилиб икки мамлакат парламен алоқаларини янада кенгайтиришни таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республиксасининг Ўзбекистондаги элчиси Муҳамадали Искандарий   Ўзбекистон парламент раиси ўринбосари ҳамда Эрон ва Ўзбекистон парламентлари дўстлик гуруҳи раиси  Алишер Қодиров билан учрашувида,  ўзаро муносаатларнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги сўнгги ҳолатини тушунирар экан, бизнинг маданий умумийлигимиз, юқори лавозимли амалдорларнинг яхши ва ўзаро ҳамкорлиги, мавжуд ҳужжатлар ва ўзаро тушуниш ҳам мавжуд имкоинят ва фурсатлардан фойдаланиш, ўзаро манфаатларни рўёбга чиқариш ва таъминлаш учун кучли ва изчил ҳаракатга замин яратди деб изоҳлади.

У ўз сўзларида, Эрон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарлари томонидан тузилган ва имзоланан " Йўл харитаси" жиддий ўзгарилмоқда ва умид қиламизки келаси ҳижрий шамсий йил -1403 йилда биз иқтисодий ва савдо айирбошлашда сезиларли ўзгаришларни кўрамиз деб қўшимча қилди.

Эрон ва Ўзбекистон дўстлиги гуруҳи раиси Алишер Қодиров ҳам  икки мамлакат президентлари ва  парламетлари спикерларининг муваффақиятли ташрифларига тўхталиб имзоланган ҳужжатлар ижроси юзасидан алоҳида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон парламенти спикери ўринбосари  Алишер Қодиров шунингдек ўтган йили 500 миллион долларлик товар айирбошлаш ва алоқалар ҳажмини  ошганига қарамай. икки давлатнинг биродарлик муносабатлари, ҳамкорлик салоҳияти  ҳалигача қониқарли эмас, деб маълум қилди. У ўз сўзларида, Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар. тарихий, маданий ва диний муштаракликни алоқаларни ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида баҳолади.