март 12, 2024 12:35 Asia/Tashkent
  • Тожикистон президенти  Ўзбекистон Бош вазири бошчилигидаги делегациясини қабул қилди
    Тожикистон президенти Ўзбекистон Бош вазири бошчилигидаги делегациясини қабул қилди

Кеча Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегациясини

Имомали Раҳмон Ўзбекистон делегациясининг Душанбега ташрифи ҳамкорлик истиқболларини белгилаш нуқтаи назаридан муҳим эканини, шунингдек сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги дўстона алоқалар жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади. 

Кун сайтига кўра, Ўзбекистон Бош вахири Абдулла Арипов Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ўртасидаги очиқ ва ишончли мулоқот мамлакатлар ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. 

 2022 йил июн ойида Ўзбекистонда олий даражада бўлиб ўтган учрашув доирасида тарихий ҳужжат – Абадий дўстлик ва иттифоқчиликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги декларация қабул қилингани ва бошқа муҳим келишувлар икки биродар халқ манфаатларига тўла жавоб беришини қайд этди. 

Раҳмон ва Ўзбекистон делегацияси учрашувида савдо-иқтисодий, сармоявий, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда янги лойиҳаларни изчил амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Ёрлиқ