Наврўз байрамида ўзбекистонликлар 4 кун дам олади
март 15, 2024 13:43 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 22 декабрдаги тегишли фармони асосида Наврўз байрамида Ўзбекистон фуқаролари 4 кун дам оладилар.
Қалампир сайтининг хабарига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 22 декабрдаги тегишли фармони асосида, 2024 йилги Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олади.
Хабарга кўра,
қуйидаги кунлар дам олиш куни саналади:
21-март – пайшанба (Наврўз байрами);
22-март – жума (барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);
23-март – шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);
24-март – якшанба (одатий дам олиш куни).
Ёрлиқ