Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ветнам ТИВ раҳбари билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ханой шаҳрида Вьетнам ташқи ишлар вазири Буй Тхань Шон билан музокаралар ўтказди.
Аниқ сайтининг Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг ўз телеграмм каналига таяниб хабар қилишича, "Бугун Ханой шаҳрида делегациямиз самимий кутиб олингани учун Вьетнам ташқи ишлар вазири Буй Тхань Шон жанобларига миннатдорлик билдирамиз, – – Ишончимиз комилки, Ўзбекистон ва Вьетнам ташқи ишлар вазирликлари икки томонлама муносабатларимиздаги улкан салоҳиятни рўёбга чиқариш учун яқиндан ҳамкорлик қилади. Учрашувимиз кун тартиби кенг бўлиб, кўплаб мавзуларни қамраб олди. Бошқа йўналишлар қаторида биз иқтисодий дипломатияда улкан имкониятлар мавжудлигини қайд этдик" деб ёзди.
18 март куни ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Вьетнамга ташрифи бошланди. Ташриф кун тартибидан Ханой шаҳрида қатор ташкилотлар раҳбарлари билан музокаралар ва учрашувлар ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон-Вьетнам бизнес форумида иштирок этиш ўрин олган.