апрел 01, 2024 17:40 Asia/Tashkent
  • Самарқандда Осиё-Тинч океани минтақасида савдони соддалаштириш масалаларига бағишланган форум иш бошлади
    Самарқандда Осиё-Тинч океани минтақасида савдони соддалаштириш масалаларига бағишланган форум иш бошлади

Бугун Самарқанд шаҳрида Осиё-Тинч океани минтақасида савдони соддалаштириш масалаларига бағишланган -APTFF 11-форум бошланди.

Самарқандда бошланган APTFF форуми дастурида ўзаро савдони осонлаштириш ва рақамлаштириш, савдо жараёнини экология жиҳатидан яхшилаш масалалари бўйича гуруҳ муҳокамалари ва сессиялар режалаштирилган

Спутник сайтининг хабар қилишича, спикерлар савдо, транспорт, логистика, рақамлаштириш, электрон маълумот алмашув бошқа янги бизнес механизмлари ишлаб чиқиш орқали савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳақида нутқ сўзлайди.Энг самарали чора-тадбирлар қаторида чегара ҳудудларида замонавий савдо-логистика марказлари, соддалаштирилган божхона йўлаклари ва махсус иқтисодий зоналарни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

APTFF форуми

 

Форум доирасида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди, унда Ўзбекистоннинг ҳамкор давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан муносабатларнинг жорий ҳолати ва уларнинг ҳажмини ошириш режалари муҳокама қилинди.

Форумда дунёнинг 30 та давлатидан 250 нафардан ортиқ хорижий меҳмонлар, жумладан, 10 тадан ортиқ халқаро ташкилот вакиллари иштирок этмоқда. Форум ўз ишини 5 апрелга қадар давом эттиради.

Ёрлиқ