Минскда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Беларус президентининг учрашуви бўлиб ўтди
Кеча Минскжа Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Беларус президенти Александр Лукашенконинг учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов ижтимоий тармоқғига таяниб кун сайтининг хабар қилишича, «Дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган ҳамкорлигимиз Ўзбекистон-Беларус кун тартибининг барча жабҳаларида жадал ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон ва Беларус ташқи ишлар вазирликлари олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш учун барча имкониятларини ишга солади».
Хабарга кўра, Беларус президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонни ҳамкорликни янада фаол ривожлантиришга чақирди. Томонлар ўз олдига товар айирбошлаш ҳажмини миллиард долларга етказишни мақсад қилган.
«Умид қиламанки, Ўзбекистон бу муаммони ҳал қилиш учун бор кучини сарфлайди. Биз келишиб олган қўшма корхоналар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратишингизни сўрайман. Биз бу билан қизиқамиз. Ўзбекистонга таклиф қиладиган нарсамиз бор», деди Лукашенко.
Шунингдек, Бахтиёр Саидов Беларус ташқи ишлар вазири Сергей Алейник билан ҳам учрашди.
«Минскда бўлиб ўтган музокараларимиз раҳбарларимиз ўртасида эришилган келишувлар ижросини батафсил кўриб чиқиш, шунингдек, икки давлат алоқаларининг барча йўналишлари бўйича фикр алмашиш учун яхши имконият яратди. Муносабатларимиз кўплаб соҳаларда ижобий суръат намоён этаётганини мамнуният билан таъкидладик. Ишбилармон доиралар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш, иқтисодий алоқаларни сезиларли даражада кенгайтиришга келишиб олдик. Вазирликларимиз ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган Маслаҳатлашувлар дастурини ҳам имзоладик», деб ёзди Бахтиёр Саидов ижтимоий тармоқда.