апрел 23, 2024 12:19 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми уч ойдан қарийб 6,4 миллиард долларни ташкил этди
    Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми уч ойдан қарийб 6,4 миллиард долларни ташкил этди

Ўзбекистон Статистика агентлиги мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси уч ойда 15,8 млрд долларга ет

Дарё сайтининг хабар қилишича, 2024 йилнинг январь—март ойларида эришилган кўрсаткичлар ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10 фоизга кўп.

Шунингдек, уч ой давомида мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 15,8 миллиард долларга етган. Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 927,9 миллион долларга ёки 6,2 фоизга ошган.

Тошкент шаҳри Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори 38,5 фоиз улушни эгаллаган — уч ойда қарийб 6,1 миллиард долларга етган.

Январь—март ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 184 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган. Ташқи савдо алоқасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (19 фоиз), Россия (17,7 фоиз), Қозоғистон (5,9 фоиз), Туркия (4,1 фоиз) ва Жанубий Кореяда (3,4 фоиз) қайд этилган.

экспорт – 6,4 миллиард доллар;

импорт – 9,4 миллиард доллар.

Ёрлиқ