Ўзбекистон ва Афғонистон 44 млн долларлик экспорт шартномалар имзолашга келиша олишди
(last modified Mon, 29 Apr 2024 07:14:08 GMT )
апрел 29, 2024 12:14 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Афғонистон 44 млн долларлик экспорт шартномалар имзолашга келиша олишди
    Ўзбекистон ва Афғонистон 44 млн долларлик экспорт шартномалар имзолашга келиша олишди

3 кунлик Афғонистон ишбилармон доиралари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида, маҳаллий корхоналар томонидан қарийб, 44 млн долларлик экспорт шартномалар имзолашга келишилди.

Спутник сайтининг  хабар қилишича,  “2024 йил ҳолатига кўра, Афғонистонда доимий аҳоли сони 34,9 миллион нафарга етди. Импорт бозори 7 млрд долларни ташкил этади. Энг кўп талаб қилинадиган товарлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, тўқимачилик, чарм, электротехника маҳсулотлари ва қурилиш материаллари ҳисобланади. Ўзбекистонда эса ушбу бозорни эгаллаб олиш учун барча имкониятлар мавжуд.

Хабарга кўра, самарали музокаралар натижасида қўшни давлатнинг 18 та етакчи компания вакиллари иштирокида Ўзбекистон ва Афғонистон Ишбилармонлар кенгашини тузишга келишиб олинди.

“Ишбилармонлар Кенгашининг тузилиши икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга, улар учун ўзаро муносабатларнинг янги платформаларини яратишга, шунингдек, ўзбек маҳсулотларини Афғонистонга экспорт қилиш ҳажмини ошириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилишда ёрдам беради”, — дея қўшимча қилинган хабарда.