Эртага Путин Ўзбекистонга келади
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия президенти Владимир Путин 26–27 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
Спутник сайтининг хабар қилишича,
Ташриф дастури кун тартибида қуйидаги тадбирлар ўрин олган:
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари бўйича олий даражадаги музокаралар ўтказиш.
Музокараларда, амалий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, иқтисодий кооперация лойиҳаларини илгари суриш, маданий-гуманитар алмашувни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Саммит якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.
Президентлар Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этадилар.
Ундан ташқари, Россия президенти ташрифи арафасида Тошкент шаҳрида бир қатор қўшма тадбирлар – етакчи муҳандислик-техника олий ўқув юртлари ректорларининг учрашуви, тиббиёт илмий-амалий конференцияси ва Рус санъати ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.