июн 05, 2024 11:06 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев Саудия Арабистонининг \
    Мирзиёев Саудия Арабистонининг \"ACWA Power\" компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, "ACWA Power" компанияси бошқаруви раисини қабул қилди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, Саудия Арабистонидан Ўзбекистонга янги компанияларни жалб қилиш ишларни давом эттирилади.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, "ACWA Power" компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайянни қабул қилди.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони компаниялари билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари, шу жумладан қўшма инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари "ACWA Power" билан самарали шериклик олиб борилаётганини мамнуният билан таъкидлади. Ушбу компаниянинг мамлакат энергетика тармоғини "яшил" технологиялар асосида модернизация қилишдаги етакчи ўрни қайд этилди.

"Ишбилармонлар кенгаши фаолияти доирасида Саудиядан янги компанияларни мамлакатга жалб қилиш бўйича фаол ишларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди", — дейилади хабарда.

Қуйидаги лойиҳаларни жадаллаштиришга эътибор қаратилди:

аэропортлар инфратузилмасини ривожлантириш;

энергетика тармоғини ривожлантириш ва рақамлаштириш;

иссиқлик таъминоти тармоқларини модернизация қилиш;

чиқиндиларни қайта ишлаш;

фармацевтика ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

тиббий клиникалар очиш;

туризм марказларини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини илгари суриш.

Ёрлиқ