Гроси: кичик атом электр станцияси қурилишида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз
Ўзбекистон энергетика вазири билан Венада бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) раҳбари Рафаэл Гросси агентлик Ўзбекистонни кам қувватли атом электр станцияси қурилишида қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкидлади.
Спутник сайтининг хабар қилишича. “ХАЭА Ўзбекистонни мамлакатда атом энергетикасини, хусусан, кичик модулли реакторларни жорий этиш бўйича режаларини қўллаб-қувватлашда давом этишга тайёр”, — деди Гросси Ўзбекистон энергетика вазири билан Венада бўлиб ўтган учрашувдан сўнг.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизматига кўра, ўз навбатида, учрашув якунлари бўйича республика ХАЭА билан “атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишнинг барча жиҳатлари бўйича” яқиндан ҳамкорлик қилаётгани ҳақида маълум қилди.
“Ўзбекистонда атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланишнинг барча жиҳатлари бўйича MAGATE билан яқиндан ҳамкорлик қилинаётгани алоҳида таъкидланди. Мулоқотда шунингдек, ушбу йўналишдаги ҳамкорликни изчил давом эттириш масалалари муҳокама қилинди”, — деб ёзади Ўзбекистон энергетика вазирлиги.
Эслатиб ўтаимз, Май ойи охирида “Атомстройэкспорт” (“Росатом” давлат корпорациясининг муҳандислик бўлими) ва Ўзбекистон Атом электр станцияларини қуриш давлат унитар корхонаси дирекцияси ўртасида Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича шартнома имзоланган эди. Шартнома Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида имзоланган.