Корея президенти Ўзбекистонга келди
(last modified Thu, 13 Jun 2024 11:00:46 GMT )
июн 13, 2024 16:00 Asia/Tashkent
  • Корея президенти Ўзбекистонга келди
    Корея президенти Ўзбекистонга келди

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея президенти Юн Сок Ёл рафиқаси Ким Гон Хи билан биргаликда 13-15 июн кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

Кун сайтининг хабар қилишича, бугун- 13 июн куни Корея президенти республикага ташриф буюрди. Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири ва бошқа расмийлар кутиб олди.

\Қисқа суҳбатдан сўнг, Корея президенти турмуш ўртоғи ҳамроҳлигида ўзлари учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Жанубий Корея дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Савдо, инновациялар ва технологиялар алмашинуви, энергетика, электроника ва электротехника, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмавий ривожланиш ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари эътибор марказида бўлади. Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва туризм соҳаларидаги қўшма дастурлар муҳокама қилинади.

Шунингдек, минтақавий, шу жумладан “Марказий Осиё – Корея Республикаси” форматидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашиш режалаштирилган.

Саммит якунлари бўйича бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.