Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади
(last modified Sun, 16 Jun 2024 07:32:23 GMT )
июн 16, 2024 12:32 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади
    Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади

Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади.

Ўзбекистон президентининг табрик матнида, "Сиз, азизларни, бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва мунаввар бўлаётган юртимизга кириб келган Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Ушбу саодатли дамларда барчамиз бу улуғ айёмнинг руҳи ва шукуҳини чуқур ҳис этиб, эл-юртимиз билан биргаликда шундай ёруғ кунларга етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз", дейилган.

Кейинги етти йилда 60 мингдан зиёд Ўзбекистон мусулмонлари ҳаж амалларини бажаришди. Шу кунларда яна 15 минг нафари икки муқаддас шаҳар – Макка ва Мадина зиёратига бориб, ўзларининг эзгу орзуларини амалга оширмоқда.

"Дунёнинг узоқ-яқин мамлакатларидаги диндошларимизга ҳам қизғин қутловлар йўллаб, уларнинг халқлари ва мамлакатларига тинчлик, равнақ ва фаровонлик тилаб қоламиз. Илоҳим, жаҳоннинг турли минтақаларида давом этаётган уруш ва жанжаллар тезроқ барҳам топсин! Ер юзида доимо тинчлик ва осойишталик барқарор бўлсин! Бугун биз кўпмиллатли халқимиз билан бирга Янги Ўзбекистонни барпо этмоқдамиз. Янги Ўзбекистон – бу янги ҳаёт, янги тараққиёт, бахтли келажак дегани", — дея қайд этди президент.