Германия афғонистонлик қочқинларни депортация қилиш учун Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи
(last modified Tue, 18 Jun 2024 08:29:50 GMT )
июн 18, 2024 13:29 Asia/Tashkent
  • Германия афғонистонлик қочқинларни депортация қилиш учун Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи
    Германия афғонистонлик қочқинларни депортация қилиш учун Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи

Германия ОАВлари Берлин ҳукуматининг афғонистонлик қочинларни Ўзбекистон орқали депортация қилиш ҳақидаги таклифи асосида Тошкент ҳукумати ҳам сўровлар билан чиққанини хабар қилди.

Германия  матбуоти Берлин ҳукумати делегацияси ўтган ой бир қатор афғонистонлик қочқинларни депортация қилиш масаласини  муҳокама қилиш учун учун Тошкентга борганини маълум қилган. Хабарга биноан, Ўзбекистон ҳукумати Германия томонига ҳамкорлик ваъда қилган ,  бироқ сўровлар билан ҳам чиқишган.

Хабарга кўра, Ўзбекистон ҳукумати Германиядан бу давлатга миграция ва ишчилар юбориш учун шартнома имзолашни сўраган. Германия ИИВ мамлакат ОАВларининг Ўзбекистон билан ҳамкорлик ҳақидаги хабарга изоҳ бермаган.

Германия мамлакат Толибон билан ҳамкорликдан қочириш мақсадида депрортация қилиниши мумкин бўлган афғонистонлик қочқинларни Афғонистонга депортация қилиш учун Ўзбекистонга ўтказишни кўзда тутган.

Толибон ҳукумати ТИВ матбуот котиби, Абдулқаҳор Балхий  ҳам бундан олдин Германия канслери Олаф Шолцнинг афғонистонлидк қочинларнинг уччини давлатларга депортация қилиниши ҳақидаги баёнотга жавоб қайтариб, бошпана изловчилари уччинчи давлатга депортация қилмасликни ва бу масалани дипломатик каналлар орқали ҳал қилишни талаб қилди.