ноябр 27, 2016 20:58 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Туркманистон
    Ўзбекистон ва Туркманистон

2017 йил бошида Амударё устидан ўтувчи, Ўзбекистон ва Туркманистон транспорт магистралларини боғловчи автомобиль ва темир йўл кўприклари фойдаланишга киритилади. Бу ҳақда Кун.ўз сайти хабар берган.

Бу ҳақда Ашхабодда БМТ бошчилигида ўтаётган барқарор транспорт бўйича биринчи глобал анжуманда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов айтиб ўтди, деб хабар берди Туркманистон давлат ахборот агентлиги.  

Бердимухамедовнинг таъкидлашича, янги кўприклар минтақадаги энг йириклари бўлади ва икки давлат йўналишида транспорт оқимлари ҳаракатини анча тезлаштиради. 

Ёрлиқ