Ўзбекистон Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов сайловда овоз берди
(last modified Sun, 04 Dec 2016 06:06:38 GMT )
декабр 04, 2016 11:06 Asia/Tashkent
  •  Ўзбекистон Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов сайловда овоз берди

«Миллий тикланиш» партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов сайловда овоз берди

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов 4 декабрь куни овоз бериш учун Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 584-сайлов участкасига келди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Бугун, 4 декабрь куни Ўзбекистонда мамлакат президентлигига сайловлар бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Сарвар Отамуратов, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев, Халқ демократик партиясидан Хатамжон Кетмонов ва «Адолат» социал-демократик партиясидан Наримон Умаров ўз номзодини қўйган.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрда бошланиб, 2 декабрга қадар ўтказилган муддатидан олдин овоз беришда 117 902 киши қатнашди. Давлат раҳбари сайловида жами 20 миллиондан ортиқ киши иштирок этади.