декабр 04, 2016 11:12 Asia/Tashkent
  • Президент сайлови: Соат 9:00 ҳолатига сайловчиларнинг 17,72 фоизи овоз берди

Президент сайлови: Соат 9:00 ҳолатига сайловчиларнинг 17,72 фоизи овоз берди

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясига Президент сайлови бўйича соат 6:00 да бошланган овоз бериш жараёни ҳақидаги маълумотлар онлайн режимида келиб тушмоқда.

Сайловни ёритиш бўйича Республика матбуот хизмати ахборотига кўра, Соат 9:00 гача сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 428 минг 891 сайловчиларнинг 17,72 фоизидан ортиғи овоз бериб бўлди.

Аввалроқ, соат 8:00 ҳолатига кўра сайловчиларнинг 7,4 фоизи овоз бериб бўлгани ҳақида хабар бериб бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Сайлов жараёни давом этмоқда.

Ёрлиқ