Ливан ва сионистик режим музокаралари боши берк кӯчага дуч келди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i100366-Ливан_ва_сионистик_режим_музокаралари_боши_берк_кӯчага_дуч_келди
Ливаннинг дипломатик манбаларига таяниб, Алмаёдин телеканалининг хабар қилишича, келаси ойда Ливан давлати ва сионистик режим ӯртасида музокараларнинг янги босқичини ӯтказиш учун ҳеч қандай режа мавжуд эмас.
(last modified 2026-08-10T08:54:28+00:00 )
август 10, 2026 11:50 Asia/Tashkent
  • Ливан ва сионистик режим музокаралари боши берк кӯчага дуч келди

Ливаннинг дипломатик манбаларига таяниб, Алмаёдин телеканалининг хабар қилишича, келаси ойда Ливан давлати ва сионистик режим ӯртасида музокараларнинг янги босқичини ӯтказиш учун ҳеч қандай режа мавжуд эмас.

Эрон телерадиокомпаниясига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Алмаёдин телеканалининг хабари АҚШ воситачилиги билан Ливан давлати ва сионистик режим ӯртасидаги музокаралар жараёнида чуқур тушунмовчиликлар вужудга келгани ва музокаралар боши берк кӯчага кирганидан далолат беради.

Ливан дипломатик манбаларидан бири, Алмаёдин телеканали билан суҳбатда, эълон қилдики, келаси ойда Ливан давлати ва сионистик режим ӯртасидаги музокараларнинг янги босқичини ӯтказиш учун ҳеч қандай режа йӯқ ва музокараларни давом эттириш хусусида келиша олинганида ҳам, кӯп эҳтимоллар билан бу йиғилиш шу ёз фаслидан кейин ӯтказилади.Мазкур манбага кӯра, АҚШ ва Исроил томонлагининг позитсиялари музокараларни натижа беришига тӯсқинлик қилмоқда.Аввалроқ Ливан Ҳизбуллоҳи Ливан жанубини ӯз ичига олган сионистик режим тузган сохта бир харитани тарқатилганига кӯрсатган аксиламалида, Ливан давлатини Исроил билан билвосита музокараларни тӯхтатишга чақирганди.

Ливан Бош вазири: Исроил режими Ливан жанубидаги 68 қишлоқни босиб олди