Яман Қуролли Кучларининг Саудия ёлланма жангчиларига кескин огоҳлантириши
Яман Қуролли Кучлари Саудиянинг ёлланма жангчиларига кескин огоҳлантириш берди
Яман Қуролли Кучлари Саудия бошчилигидаги коалициянинг янги ҳаракатлари ҳақида огоҳлантириб, Саудияга қарам бўлган ҳар қандай ҳарбий кучлар тўпланиши қонуний нишон бўлишини таъкидлади.
«Парс Тудей» хабар беришича, Яман ҳарбий манбаси «Саба» ахборот агентлигига берган интервьюсида Саудия ёлланма жангчиларининг сўнгги жиноятларини қоралаб, ушбу коалициянинг Ямандаги ҳар қандай янги ҳарбий ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирган.
Мазкур манба Ҳудайда вилоятининг Жароҳий туманида бир фуқаронинг уйига қилинган ҳужумни Саудия душмани ва унинг ёлланма жангчилари томонидан содир этилган «қора тарихдаги яна бир жиноят» деб атади ва огоҳлантирди: Саудия душманига қарам бўлган ёлланма жангчиларнинг ҳар қандай тўпланиши Яман Қуролли Кучлари учун қонуний нишон ҳисобланади.
Яман ҳарбий манбаси таъкидлади: Яман кучлари режалаштирилаётган қуруқликдаги урушга тайёргарликларни бартараф этиш учун бор имкониятлари билан қарши курашади. Саудия душмани эса Яман халқининг зулм ва тажовузга қарши иродасини ҳеч қачон синдира олмайди.