Арабистони қирувчи самолётлари Яманнинг турли шаҳарларини бомбардимон қилишни давом эттирмоқда
Саудия арабистони қирувчи самолётлари Яманнинг турли шаҳарларини бомбардимон қилиши давомида Санъо жанубини яна бир бор бомбардимон қилди
Саудия арабистони қирувчи самолётлари Яманнинг турли шаҳарларини бомбардимон қилиши давомида Санъо жанубини яна бир бор бомбардимон қилди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Саудия режимининг бомбардимончи қирувчи самолётлари бугун чоршанба куни Яман пойтахти Санъодаги мактаблардан бирига қарата ҳужум қилиб, бир нечта биноларни ер билан яксон қилди, оқибатда эса камида 7 нафар ўқувчи оғир тан жароҳати олди. Яман армияси ва халқ кучлари ҳам Арабистоннинг ҳужумларига жавобан Арабистоннинг жанубидаги Нажрон вилоятида жойлашган Саудия ҳарбийларининг тўпланган жойларига қарата ракета отишди. Шу билан бирга, ахборот манбалари Арабистон ва Чегара билмас шифокорларнинг Ямандаги шифохонага қарата амалга оширилган ҳужумни ўрганиб чиққиш натижаларини бир бирига тескари деб айтишмоқда. Чегера билмас шификорларнинг маълум қилишича, Арабистоннинг Яман шимолий ғарбидаги Ҳужжа вилоятида жойлашган Аббас касалхонасига қарата ҳужумида 20 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган.