Сайид Ҳасан Насруллоҳ: Сурия халқининг ғалабаси учун кам вақт қолган
(last modified Sat, 10 Dec 2016 14:00:17 GMT )
декабр 10, 2016 19:00 Asia/Tashkent
  • Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби
    Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Сурия ва Ҳалаб шаҳрида ғалаба куни яқинлашаётганига ишора қилиб, Ҳалабдаги ғалабалар Сурия, Ироқнинг Мосел ва бутун минтақа ўзгаришларига катта таъсирини ўтказади деб айтди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ  Ливан ва минтақа ўзгаришлари борасида сўзлаган нутқида,  минтақа мусулмонлари ва насронийлари  сионистик режим  ва такфирий гуруҳларнинг таҳдидларидан сўнг кўп  муаммоларга дучор бўлдилар деб айтди.

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби шунингдек  ушбу таҳдидларни энг аввало Фаластинда ва мусулмонларнинг муқаддас маконларига ҳужум уюштириш билан бошланганлигига ишора қилиб,  бу муаммолар Фаластиндан Ироқ, Сурия ва Нигерия ва бошқа мамлакталар ва муслмонлар ва насронийлар яшаийдиган минтақаларга кенгайиб борди деб қўшимча қилди.