Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши Эронга қарши ғаламизлик сиёсатларини давом эттирмоқда
(last modified Sun, 11 Dec 2016 08:29:26 GMT )
декабр 11, 2016 13:29 Asia/Tashkent

Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг Эронга қарши ғаламизлик сиёсатларининг давом этиши

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг Эронга қарши ғаламизлик сиёсатларининг давом этиши" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

     Лондон ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши Баҳрайннинг Манама шаҳрида ўзининг охирги ўтгазган йиғилишида ҳарбий ва стратегик лойиҳалар учун ҳамкорлик қилиш юзасидан қарор қабул қилганлиги ҳақида хабар берди. Ушбу ҳамкорлик ва ҳарбий фаолиятлар янги чиққан мавзу эмас. Манама йиғилиши илгаригидек Англия ва минтақа оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида тургани таҳлил этишга туртки беради. Манамада бўлиб ўтган йиғилишдаги баёнотга қуйидагича жавоб беришга тўғри келади. Ушбу баёнотда Эрон ислом жумҳурияти минтақа мамлакатларининг ишларига аралашишда айбланмоқда ва Эрондан қўрқиш жараёнини давом эттириш учун тегишли чоралар ва сиёсатлар юритишни ҳам кун тартибига қўйишган ҳамда Эронни минтақа учун таҳдид сифатида намоён этишган. Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши ўзининг фалсафасига асосан, йиллар давомида Эронга қарши тутуриқсиз ва бўлмағур тушунчадаги баёнотни такрорлаб келади.

    Эндиликда ҳам ушбу иш яна давом этмоқда. Аммо бу галги баёнот эса, Англия бош вазирнинг Теҳронни ҳужумкор минтақа ҳаракатлари дея аташи билан бошқаларидан ажраб турар эди. Шубҳасизки, Англия давлатининг ушбу ҳимояси Форс кўрфазига яна қайтиш учун ўзига замин яратишни кўзламоқда. Албатта Британия Форс кўрфазида икки асрга яқин мустамлакачилик ишларини амалга оширган. Балки, араб мамлакатларида яшайдиган араб шайхлари томонидан чегара ихтилофлари ва асоссиз равишда ер учун иддаолари, ўша мустамлакачилик давридаги мерослар ва ушбу минтақадаги айрим юртлар учун сохталаштирилган ўзликдан келиб чиққан бўлиб, улар ўзларининг ўтмишларини унитишганга ўхшайди. Лекин ушбу баёнотда Саудия арабистонининг роли бошқалардан кўра фарқли тарзда баён этилган, негаки Арабистон ўзига хос мақсадларини кўзда тутган. Ушбу мақсадлар эса, бузғунчилик рақобатларидан келиб чиққан бўлиб, минтақадаги бошқа мамлакатлар устидан ҳукмронликни ўрнатиш ва ўзи учун яхшироқ шароит яратишни ўз ичига қамраб олади. Шундан келиб чиқиб, Саудия арабистонининг минтақада Эронга нисбатан тутган позицияси ҳар доим рақибликдан келиб чиқмоқда. Ушбу иш ҳақиқат бўлиб, ҳатто Англия ташқи ишлар вазири ҳам эътироф этди. Унинг эътирофи Бош вазирнинг позициясидан кўра фарқ қилади. Негака, Англия ташқи ишлар вазири Саудия арабистонининг минтақадаги фаолиятини танқид қилган эди.  

     Гордин рўзномаси томонидан намойиш этилган видеода Англия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Арабистоннинг минтақадаги сиёсатларини кескин танқид остига олган. Шу билан бирга, ушбу танқидлар Арабистон ҳимоясини ҳам ўз ичига оларди. Англия бош вазири Тереза Мэй Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг саммитида иштирок этди ва уларга мудофаа соҳасида ҳамда ҳарбий таълим йўналишида сармоя киритиш билан хавфсизликни янада мустаҳкамлаш учун ҳамкорлик қилиш таклифларини билдирди. Ушбу таклифлар Арабистонни Америкадан Европа томонга қараб ўгиришни кўзда тутган. Испанияда чоп этиладиган Ал Пойис рўзномаси ҳам бу ҳақда шундай ёздики, Саудия арабистони Америкадан кўра бошқа қудратли давлатлар билан алоқасини янада кучайтиришга уринмоқда. Бошқа ибора билан айтганда, Америка ва Англия ўртасида манфаатлар кесишмаси рўй бермоқда. Албатта ушбу ҳаракатнинг аҳамияти, Лондоннинг Европа иттифоқидан чиқиши сабабли, ўзининг тижорат алоқаларини янада кенгайтириш мақсадида икки ҳисса кўпайди. Ушбу рўзноманинг ёзишича, Англия бош вазири ушбу музокара йўлини узоқ муддатли савдо-сотиқ бўйича келишув учун тайёрлашни кўзда тутган. Унга кўра, келаси беш йил ичида Форс кўрфазидаги минтақа мамлакатларида 30 миллард Фунт Стерлинг қийматига тенг бўлган тижорат имкониятлари мавжуд бўлиб, ушбу маблағнинг бази қисми Англиянинг ҳимояси остида ўтган асрнниг бошларига бориб тақалади.

       Ушбу йиғилишнинг мезбони бўлмиш Баҳрайн давлати ҳам миллий хавфсизлик баҳонасида ва минтақа рақобатлари соясида 2011 йилдан буён Саудия арабистони кўмаги билан ушбу мамлакат халқининг эътирозли ҳаракатларини куч билан бостиришга киришди. Бинобарин, Арабистон ва Баҳрайн ҳамда Бирлашган араб амирлиги сингари Риёз давлатига кўркўрона эргашадиган айрим юртлар, ушбу бузғунчилик йўлини олдинроқ қабул қилишган. Эҳтимол ушбу ишга қўл уришнинг далилларидан бири, ўзларини минтақа ўйинларида мағлуб бўлган деб билишади. Шунинг учун улар минтақада бўҳронларни келтириб чиқаришда ўзлари барпо этган ушбу боши берк кўчадан чиқиб кетишларининг бирдан бир йўлини Англиянинг кўрсатмасига амал қилишда деб билишади. Саудия арабистони расмийлари бундан олдин Эроннинг нефт бозоридаги банкротлиги ҳақида гапирар эди. Аммо эндиликда эса, ўзини ҳамма нарсадан орқада қолган деб билмоқда. Яман ҳам Арабистоннинг Ветнамига айланди. Яман халқининг қатъиятлиги Саудия арабистонининг ҳарбий ва дипломатик кучини йўқ қилмоқда. Шулардан келиб чиқиб, Арабистон ва унинг иттифоқчилари минтақада айирмачилик ва ихтилоф келтириб чиқаришга интилмоқда ва ушбу мақсадларга етиш учун ҳар қандай ишга қўл урмоқда.       

        Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.