Ҳалаб шаҳри террорчилардан озод этилди
(last modified Tue, 13 Dec 2016 09:13:36 GMT )
декабр 13, 2016 14:13 Asia/Tashkent
  • Ҳалаб шаҳри террорчилардан озод этилди

Сурия армияси душанба куни кечаси Сурия шимолидаги террорчи гуруҳлар томонидан ишғол этилган энг муҳим базаси бўлмиш Ҳалаб стратегик шаҳри бутунлай озод этилгани ҳақида расмий хабарни тасдиқлади

Сурия армияси душанба куни кечаси Сурия шимолидаги террорчи гуруҳлар томонидан ишғол этилган энг муҳим базаси бўлмиш Ҳалаб стратегик шаҳри бутунлай озод этилгани ҳақида расмий хабарни тасдиқлади. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг Спутник агентлигига таяниб хабар қилишича, Сурия армияси тарқатган хабарга кўра, беш йил олдин террорчи гуруҳлар томонидан ишғол этилган Ҳалаб шаҳрининг шарқида жойлашган террорчи гуруҳларнинг охирги базалари террорчилардан тозаланди. Ушбу хабарга биноан, душанба куни куннинг ярмида Ҳалаб шаҳрининг шарқидаги учта минтақа террорчилар ишғолида бўлган холос, лекин орадан бироз вақт ўтиб террорчи гуруҳлар ушбу минтақалардан қувиб чиқарилди. Натижада эса, Ҳалаб шаҳрининг назорати бутунлай Сурия армиясининг ихтиёрига ўтди. Бошқа тарқалаётган хабарлар ҳам Ҳалабда тўқнашувларнинг камайгани ҳақида дарак беради. Шу билан бирга, Ҳалаб шаҳрини озод этиш ортидан ушбу шаҳарнинг аҳолиси террорчилар устидан ғалаба қозонгани муносабати билан байрам қилиш мақсадида кўча ва хиёбонларга чиқишди ва ушбу зафар билан бир бирларини табриклашди. Ҳалабда террорчи гуруҳларнинг мағлубиятидан сўнг, ушбу террорчи гуруҳлар бир бирларини хиёнатда айблашмоқда.   

Ёрлиқ