Сионистик режим ҳарбийлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги шаҳарчага ҳужум қилишди
Сионистик режим ҳарбийлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги шаҳарчага ҳужум қилишди
Сионистик режим ҳарбийлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги шаҳарчага ҳужум қилиб бир нечта фаластинликларни отиб ярадор қилишди. Ал-Олам агентлигининг жума куни тарқатган хабарига кўра, Исроил ҳарбийлари Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида жойлашган Рамуллоҳ шимолидаги ал-Мазраъэ шаҳарчасига ҳужум қилиб, Фаластнликларга қарата ўқ отишди. Натижада эса 13 нафар фаластинлик жароҳат олишган. Мазкур хабарга биноан, ушбу яраланганлардан бирининг аҳволи ўта оғир кечмоқда. Шаҳарлик сионистлар ҳам бугун жума кунги Сионистик режим ҳарбийларининг ҳимоясида Масжидул Ақсога қарата яна бир бор юриш қилишди ва фаластинлик намозхонлар билан тўқнашишди. Сионистик режим ҳарбийларининг Фаластиннинг турли минтақаларига қарата ҳужумлари 2015 йилнинг октябр ойидан шиддатли тус олган. Ушбу ҳужумлар эса Қуддус интифоза ҳаракатларининг бошланишига сабаб бўлди.