Ансоруллоҳ ҳаракати: Америка ва Сионистик режим Исломий умматнинг душманларидир
Яман миллий нажот давлати Америка ва Сионистик режимнинг фитналарига Исломий умматнинг душманлари сифатида уларга қарши курашда Ислом Динининг азиз пайғамбари расули акрам (сав)нинг таълимотларини тадбиқ этишни таъкидлади
Яман миллий нажот давлати Америка ва Сионистик режимнинг фитналарига Исломий умматнинг душманлари сифатида уларга қарши курашда Ислом Динининг азиз пайғамбари расули акрам (сав)нинг таълимотларини тадбиқ этишни таъкидлади. Яман Ансоруллоҳ ҳаракатининг матбуот котиби Муҳаммад Абдуссалом жума куни Ирна агентлиги билан бўлиб ўтган суҳбатда шундай маълум қилдики, Исломнинг қадрли пайғамбари Муҳаммад Мустафо (сав) инсониятни жаҳолат зулматидан чиқариш учун дунёга келдилар. Ҳозирги кундаги жаҳолат ҳам АҚШ ва Сионистик режимнинг янги қолипида шаклланган бўлиб, расули акрам таълимотларига эътибор қаратиш айни пайтда долзарб мавзу ҳисобланади. Ансоруллоҳ ҳаракати матбуот котиби такфирчиларнинг жиноятларига ва тажовузларига ишора қилиб, бирлик ва ҳамжиҳатликка қаратилган Расули акрам (САВ) йўлининг давом этиши ва Қуръони карим ҳамда илоҳий арқонни маҳкам ушлашни таъкидладилар. Абдуссаломнинг қўшимча қилишича, Яман миллий нажот бериш давлатининг ташкил этишдан мақсад шундаки, юзага келган муаммоларни айниқса ҳарбий, сиёсий, иқтисодий ва инсоний мушкилларни ҳамда Абдураббе Мансур Ҳодий ва унинг ички ёлланмалари вужудга келтирган сиёсий бўшлиқни тўлдиришдир.