Ҳизбуллоҳ: Ливанда янги давлатни ташкил этиш масаласи ҳал этилди
Ливан Ҳизбуллоҳи ижроия кенгаши раиси Ливанда янги давлтани ташкил этилиши учун саноқли кунлар қолгани ва энг асосий ва сиёсий муаммоларга ҳал этилган деб маълум қилди.
Форс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Ливан Ҳизбуллоҳи ижроя кенгаши раиси Сайид Ҳошим Сафиуддин янги давлатни ташкил қилиш учун бу гуруҳнинг ҳаморклик қилишига ишора этиб, бу заминдаги ҳар қандай кечиктиришлар ливанликлар зараридадир, шу сабабдан янги давлатни тез суръат билан ҳамда вужудга келган биринчи фурсатда ташкил этиш лозим деб айтди.
Ливан Ҳизбуллоҳи ижроия кенгаши раиси шунингдек фитна солувчи томонларни муқовамат кучларини нишонга олишларига тўхталиб, эндиликда муқовамат куч-қудрати шу даража ва сатҳдадирки кундан кунга Ливандан Сурия ва бутун минтақада кенгайиб бормоқда ва ҳеч қачон ўз позициясидан орқага қайтмайди деб қўшимча қилди.