Сионистик режим бош вазири Ҳамас ҳаракатининг мағлуб этилишини кўзламоқда
Сионистик режим бош вазири Ҳамас ҳаракатининг мағлуб этилишини кўзламоқда
Сионистик режим бош вазири кўра, Исроил режимининг Фаластин исломий муқовамат ҳаракати билан Ғазо секторидаги 50 кунлик жангидаги мағлубиятига қарамай, кейинги урушда ўзларича Ҳамас ҳаракатини мағлуб этишни кўзлашмоқда. Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарга биноан, Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу пайшанба куни, Ғазо минтақасига яқин бўлган шаҳарчаларда нутқ қилиб шундай иддао қилдики, Ҳамас ҳаракати томонидан Исроилга яна бир бор ҳужум қилинса, ушбу ҳаракат мағлуб бўлади ва йўқ бўлади. Бенямин Нетаняҳу 2014 йилда Ғазо секторидаги 50 кунлик урушни Телавивда туриб ҳис қилган эди. Унинг иддао қилишича, Ҳамас ҳаракати Ғазо минтақасидаги жангда оғир зарбага учраган эдики, ушбу ҳаракат ўз тарихида бундай талафотларни бошдан кечирмаган эди. Сионистик режим бош вазири темир қалқон деб аталадиган ракета отиш системасининг Фаластин муқоват ҳаракати ракетлари қаршисида самарасиз эканлигига ишора қилиб шундай иддао қилдики, Исроил армияси Ғазо секторидаги жангда Ҳамас ҳаракатининг мингдан ортиқ кучларини ва қўмондонларини ҳамда ракеталарини йўқ қилган.