Мосел шаҳрининг Ал-Қуддус Соний деб номланган минтақаси бутунлай озод этилди
Ироқнинг терроризмга қарши курашиш амалиёти қўмондонлиги Ироқ шимолидаги Мосел шаҳрининг Ал-Қуддус Соний деб номланган минтақанинг бутунлай озод этилганлиги ҳақида хабар берди
Ироқнинг терроризмга қарши курашиш амалиёти қўмондонлиги Ироқ шимолидаги Мосел шаҳрининг Ал-Қуддус Соний деб номланган минтақанинг бутунлай озод этилганлиги ҳақида хабар берди. Эрон телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кўра, Ироқнинг терроризмга қарши амалиёти қўмондонлиги ўз баёнотида шундай маълум қилдики, ушбу қўмондонликка қарашли бўлган қуролли кучлар Моселни озод этиш амалиётининг иккинчи босқичида ва ал-Қуддус Соний минтақасини ИШИД террорчилар ишғолидан батамом тозалаш жараёнида, бир қанча такфирчиларни йўқ қилишди ва кўпларини ярадор қилишди. Шунингдек, Найнаво корпуси қуролли кучларининг матбуот котиби Зуҳайр ал-Жабурий Ироқ бош вазирининг ушбу мазкур кучларнинг Ироқ халқ кўнгилли кучларига қўшилиши учун Фармон берганлиги ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ибодийнинг матбуот котиби ҳам Найнаво корпуси кўнгиллилари ҳам эндиликда Ироқ қуролли кучлари билан ва уларнинг буйруқлари остида Моселни озод этиш амалиётини бошлашда қатнашади.