Ғазо секторида фожеали вазият ҳукм сурмоқда
(last modified Sat, 31 Dec 2016 14:15:01 GMT )
декабр 31, 2016 19:15 Asia/Tashkent
  • Ғазо секторида фожеали вазият ҳукм сурмоқда

Ғазо секторини қамал қилишга қарши кураш олиб борадиган халқ комитети раисининг маълум қилишича, Ғазо сектори аҳолисининг вазияти фожеали ва ваҳимали

Ғазо секторини қамал қилишга қарши кураш олиб борадиган халқ комитети раисининг маълум қилишича, Ғазо сектори аҳолисининг вазияти фожеали ва ваҳимали бўлиб, ушбу масала мазкур минтақа қамалининг тугатилиши учун бўлаётган фаолиятларни тезлаштиришга туртки бермоқда. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ғазо секторининг қамалига қарши курашиш бўйича халқ комитети раиси Жамол ал-Ҳузурий шундай айтдики, Ғазо сетори қўршовининг давом этиши, ушбу минтақада яшайдиган одамларнинг янада қашшоқ бўлишига олиб келди ва ишсизликни кўпайтирмоқда. Ғазо секторида истиқомат қиладиган 2 миллион жамиятнинг бир ярим миллион нафари халқаро ёрдамларга муҳтождир. Жамол ал-Ҳузурий Ғазо секторини дунёдаги энг катта қамоқхона деб атади ва Ғазо секторида яшайдиган аҳолига нажот берилишини сўради.  

Ёрлиқ