Исроил ҳарбий қўмондонлари Фаластин халқини қатлиом қилишга буйруқ бермоқда
Инсон ҳуқуқларини кузатувчи ташкилот ўз ҳисоботида, Сионистик режимнинг полиция расмийлари ва уруш вазирининг, ушбу режим ҳарбий қўмондонлари томонидан ўзларининг қўл остидаги ҳарбий кучларни Фаластин халқини оммавий қирғин қилиш учун тарғиботлари ҳақидаги баёнотига ишора қилди
Инсон ҳуқуқларини кузатувчи ташкилот ўз ҳисоботида, Сионистик режимнинг полиция расмийлари ва уруш вазирининг, ушбу режим ҳарбий қўмондонлари томонидан ўзларининг қўл остидаги ҳарбий кучларни Фаластин халқини оммавий қирғин қилиш учун тарғиботлари ҳақидаги баёнотига ишора қилди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Инсон ҳуқуқларини кузатувчи ташкилотидаги Сионистик режим бўйича бўлим мудири Сорий Баший видео тасвирлар ва тиббиётга оид қонуний ҳужжатларга асосланиб шундай айтдики, 2015 йилнинг октябр ойидан ҳозирга қадар 150 та ҳолатда Сионистик режим ҳарбийлари Фаластинлик ёш болаларга қарши куч ишлатишган ва қатли ом қилишган. Ҳолбуки ушбу фаластинликлар томонидан ҳеч қандай таҳдид бўлмаган. Халқаро амнистия сингари инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотлар шулар жумласидан ишғол этилган Фаластиндаги инсон ҳуқуқлари гуруҳининг 9 коалицияси ҳам Сионистик режимдан ноўрин куч ишлатиш ҳолатларига чек қўйишларини сўраган эди.