Жаҳон ўтган йилда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i12193-Жаҳон_ўтган_йилда
Ўтган йилда Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлган барча мамлакатларда муҳим ўзгаришлар рўй берган бўлса, лекин Сурия, Яман, Ироқ, Баҳрайн ва Фаластин нафақат минтақа кўламида балки, жаҳон миқёсида ҳам муҳим ўзгаришларга гувоҳ бўлди.
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
Январ 03, 2017 12:40 Asia/Tashkent

Ўтган йилда Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлган барча мамлакатларда муҳим ўзгаришлар рўй берган бўлса, лекин Сурия, Яман, Ироқ, Баҳрайн ва Фаластин нафақат минтақа кўламида балки, жаҳон миқёсида ҳам муҳим ўзгаришларга гувоҳ бўлди.

    Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

     Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

    Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Жаҳон ўтган йилда" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Ўтган йилда Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлган барча мамлакатларда муҳим ўзгаришлар рўй берган бўлса, лекин Сурия, Яман, Ироқ, Баҳрайн ва Фаластин нафақат минтақа кўламида балки, жаҳон миқёсида ҳам муҳим ўзгаришларга гувоҳ бўлди. Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши майдонида, ҳарбий ҳаракатларнинг давом этиши, бюджет тақчиллиги, иқтисодий муаммоларнинг кўпайиши, Саудия арабистони томонидан Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашини Форс кўрфази ҳамкорлик иттифоқига айлантириш учун уринишлари, Уммон давлатининг Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлган бошқа мамлакатлар билан ошкора ихтилофи, ушбу мамлакатларнинг тепасида турган ҳокимларнинг ўз қудратини сақлаб қолиш учун тинчликка раҳна солишлари ҳамда мазкур ҳокимларнинг бошқа юртларга амалга оширган сафарларининг кўпайиши ва ушбу сафарларга йирик маблағларнинг сарфланиши каби мавзуларга ишора қилиш мумкин. Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар ўртасидаги Баҳрайн кўп жиҳатдан фарқли вазиятни бошдан кечирди. Ушбу кенгашга аъзо бўлган давлатлар сингари Баҳрайн ҳам кўплаб муаммоларга йўлиқишидан ташқари, ушбу юртда халқ эътирозлари ва Ол Халифанинг мазкур эътирозларга қарши ҳаракатлари ҳам амалга ошди.

      Шу орада, Баҳрайнда рўй берган воқеаларнинг энг муҳимларидан бири, ушбу мамлакатнинг иккита машҳур руҳонийсига яъни Шайх Ийсо Қосем ва Шайх Али Сулаймонга қарши ҳукм чиқарилиши бўлди. Ол Халифа Суди 2016 йилнинг июн ойида машҳур руҳоний ва Баҳрайн инқилобининг маънавий раҳбари бўлмиш шайх Ийсо Қосемни миллий хавфсизликка таҳдид дея айблаб, уни мамлакат фуқаролигидан маҳрум қилди. Ол Халифа Суди чиқарган мазкур ҳукмга қарши Баҳрайн халқи кенг кўламда норозиликлар билдиришди. Баҳрайнликлар ушбу ҳукм чиқарилиши биланоқ ва 2016 йилнинг охирига қадар ҳафтанинг ҳар жума кунида пойтахт Манаманинг Ад-Дероз минтақасида Шайх Ийсо Қосемнинг уйи олдида тўпланишди ва ушбу ҳукмнинг бекор қилинишини ҳамда жума намозини ушбу машҳур руҳоний томонидан ўқиб берилишини талаб этишди. Сурия ҳам ўтган йилда жаҳон миқёсидаги бўҳронли ва нотинч мамлакатлар қаторидан жой олди. Террорчилар ўзларининг хомийлари ҳимояси остида, ноинсоний ҳатти-ҳаракатлари билан Суриянинг турли минтақаларида ўзларининг фожеали террорчилик ҳаракатларини давом эттиришди. Бу ҳақда, турли оммавий ахборот воситалари ҳам Европанинг турли мамлакатларида ёки Европа соҳилларида сарсон саргардон бўлиб, қийин аҳволда юрган инсонларни айниқса гўдакларнинг оғир шароитини кенг оммага намойиш этишди.          

     Шуларнинг барчасига қарамай, ўтган йилнинг июн ойидан Сурияда муҳим ўзгаришлар бошланди. Шу ойдан бошлаб, Ҳалаб шарқининг террорчилар ишғолидан озод этиш амалиёти бошланди. Ниҳоят Ҳалаб шаҳрининг шарқий минтақалари 13 декабр кунида террорчилар ишғолидан бутунлай озод этилди. Саудия арабистонининг Яманга қарши жангининг давом этиши ҳам Ўрта Шарқдаги ўтган йилда рўй берган энг муҳим ўзгаришлардан бири ҳисобланади. Арабистоннинг Яманга қарши уруши 2015 йилнинг 26 март кунида бошланди. Халқаро ташкилотлар Ямандаги инсоний фожеалар ҳақида кўп маротаба огоҳ этишларига қарама, Саудия арабистони қирувчи самолётлари 2016 йилда ҳам Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон қилишда давом этди. Шунингдек, Яман сиёсий гуруҳлари ўртасидаги музокаралар ҳам Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котибининг Яман ишлари бўйича намояндаси Исмоил Валад Шайх Аҳмад назорати остида ўтказилди. Яман сиёсий гуруҳлари ўртасидаги музокаралар Қувайтда 2016 йилнинг апрел ойидан биринчи август кунига қадар давом этди.

      Аммо Саудия арабистонининг ва Яманнинг истеъфодаги президенти Абдураббе Мансур Ҳодийга қарашли бўлган делегациянинг ишни бузиши ортидан ушбу музокаралар натижасиз тугади. Ироқ юрти ҳам ўтган йили ИШИД террорчилик гуруҳларининг заифлашганига шоҳид бўлди. Ироқ армияси ва халқ кучлари ушбу мамлакатнинг турли минтақаларини ИШИД террорчилар ишғолидан озод этиш учун кўплаб амалиётларни ўтказишди. Ироқ ғарбидаги ал-Анбор вилоятини ва мамлакат шимолидаги Моселни озод этиш амалиётлари ўтган йилнинг энг муҳим амалиётларидан бўлди. Ал-Анбор вилоятини озод этиш амалиёти 2016 йилнинг апрел ойида Рамодий жанги билан бошланди ва Рамодийнинг террорчилар ишғолидан озод этилишидан сўнг, Фалужани озод этиш амалиёти бошланди ва июн ойида Фалужа ҳам ИШИД террорчилар ишғолидан озод этилди. Фаластинда ҳам 2016 йил давомида Сионистик режимнинг жиноятлари давом этди. 2015 йилнинг октябр ойида бошланган Фаластин интифоза ҳаракатлари 2016 йилда ҳам давом этди. Қуддус интифозаси ҳаракатларида шаҳид бўлганлар сони ўтган йилнинг охирига қадар 270 нафарга етди. Сионистик режим ўзининг жиноятларини турли шаклда давом эттирди. Жумладан ишғол этилган Фаластин юртида шаҳарчалар қурриш ишларини олиб борди. Халқаро ҳамжамият томонидан билдирилган кескин танқидлардан кейин ҳам, Исроил режими шаҳарчалар қуриш ишларини тўхтатмади. Сионистик режимнинг ушбу фаолиятларига қарши, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хавфсизлик кенгаши Исроил режимига қарши резолюция қабул қилди.      

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.