Ўтган йилда Қуддус интифоза ҳаракатларида 119 нафар фаластинлик шаҳид бўлди
2015 йилда Фаластинда бошланган Қуддус интифоза ҳаракатлари 2016 йилда ҳам давом этди ва ушбу йилда 119 нафар фаластинлик шаҳид бўлди
2015 йилда Фаластинда бошланган Қуддус интифоза ҳаракатлари 2016 йилда ҳам давом этди ва ушбу йилда 119 нафар фаластинлик шаҳид бўлди. Фаластин оммавий ахборот марказининг жума куни тарқатган хабарига кўра, 2016 йилдаги Қуддус интифоза ҳаракатларида 119 нафар фаластинликнинг шаҳид бўлиши билан Қуддус интифоза ҳаракатларининг шаҳидлари йил якунига қадар 271 нафарга етди. Минглаб фаластинликлар ҳам ушбу муддат ичида Сионистик режимнинг қуролларидан ярадор бўлишди. Шу билан бирга, 2016 йилда Фаластин муқовамат амалиётида 17 нафар ҳарбий ва шаҳарлик сионистлар жароҳат олишди. Шунингдек ўтган йилда, Сионистлар Фаластинликларга тегишли бўлган бир минг бир юз тўрта уй ва муассасаларни бузиб ташлашди.