Ироқ кучлари Моселнинг жанубида ва шарқида олға сари боришмоқда
Ироқ халқ кўнгилли ташкилоти Мосел шаҳрининг жанубий ғарбидаги ал-Асраж, Саҳл Аҳмад ва ал-Молеҳ қишлоқларини озод этишди
Ироқ халқ кўнгилли ташкилоти Мосел шаҳрининг жанубий ғарбидаги ал-Асраж, Саҳл Аҳмад ва ал-Молеҳ қишлоқларини озод этишди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ироқ халқ кучларининг ахборот тарқатиш манбалари ўз баёнотларида шундай эълон қилишдики, Халқ кўнгилли ташкилотига қарашли бўлган еттинчи қўшин кучлари жума куни ИШИД террорчилик гуруҳи аъзолари билан шиддатли тўқнашувдан сўнг, Моселнинг жанубий ғарбий ҳудудларида жойлашган Саҳл Аҳмад ва ал-Молеҳ қишлоқларини озод этишга муваффақ бўлишди. Шунингдек ушбу баёнотда келишича, Халқ кўнгиллиларининг 18-қўшини Мосел ғарбидаги ал-Асраж қишлоғини озод этишди. Ал-Миёдин телеканали ҳам шундай хабар бердики, Ироқ қуролли кучлари Мосел шаҳрининг шарқида ИШИД террорчиларига қарши курашда ас-Салом ва аш-Шифо касалхоналарини ҳамда ушбу шаҳарнинг тиббиёт институтини ушбу террорчилар назоратидан қайтариб олишди. Ушбу хабарга асосан, шунингдек, ироқлик кучлар Мосел шаҳрининг шарқидаги Ферқон маҳалласида жойлашиб олган террорчиларнинг позицияларига қарата ҳужум қилишди.