Ливан президенти: Эрон давлати муқовиматни ҳимоя қилиш чорчубасида Ҳизбуллоҳга ёрдам етказмоқда
Ливан президенти Эрон давлати муқовиват кучларини ҳимоя қилиш чорчубасида Ҳизбуллоҳ ҳаракатига ёрдам кўрсатмоқда ва ҳеч қачон Ливан ва араб дунёси билан оддий алоқларни қайта тикланишига монеълик қилмаган деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг кечанги хабарига кўра, Ливан президенти Мишель Увн Арабистонга уюштирган сафари жараёнида Эронни Ливан Ҳизбуллоҳига етказаётган кумакларига тўхталиб, бу ёрдамлар фақат муқовимат кучларини ҳимоя қилиш чорчубасида Суриядаги терроризмга қарши урушга айланган ва қайси замонгача давом этиши номаълум деб қўшимча қилди.
Увн ўз сўзларида Ливан ҳудудида бир ҳукумат мавжуд ва бу ҳукумат фуқаролар ва гуруҳлар хавфсизилиги масъули, ҳамда чегараларни сақлаш кафилидир, аммо чегарадан ташқари бўҳронлар мавжуд ва Ливан давлати бу бўҳронларни контрол эта олмайди ва кўпроқ минтақавий ва халқаро ўинчиларга боғлиқдир деб айтди.
Ливан президенти шунингдек Ливан ички масалаларига ишора қилиб, сайловлар қонуни масаласини ҳал этиш Тоиф келишуви матнида мавжуд. Ливанликлар олдин унга қарши чиқишганди аммо эндиликда уни амлага оширилишини истайдилар деб таъкидлади.