Январ 11, 2017 19:34 Asia/Tashkent
  • Яман шимолида бу мамлакат ҳарбий кучлари
    Яман шимолида бу мамлакат ҳарбий кучлари

Яман шимолида бу мамлакат ҳарбий кучлари ва халқ кўнгилли кучлари ўтказган амалиётларида бир гуруҳ саудиялик тажовузкорлар ва ёлланмалар йўқ қилинди.

Алолам телеканали хабарига кўра, бугун Яман халқ кўнгилли кучлари  ва давлат армияси  Яман шимолидаги Ажжувф вилоятининг Алқавиҳаш минтақасига  қарши Ол Сауд режими ёлланмалари уюштирган ҳужумни қайтардилар.

Яман армияси артиллерия кучлари  шунингдек  Таъиз ва Лаҳаж вилоятларида Ол Сауд режими ҳарбийлари тўпланган маконни нишонга олишди ва бу ҳужумда ҳам бир нечта арабистонлик ҳарбийлар ўлдирилди.

Бу амалиётда  мазкур минтақа ғарбида Ол Сауд  режимига тааллуқли бир нечта зирҳли машиналар ҳам нобуд этилди ва бу режим ҳарбийларига катта зарар етказилди.

 

Ёрлиқ