Мосел шарқида бомба қўйилган иккита автомашина портлади
(last modified Tue, 17 Jan 2017 14:54:58 GMT )
Январ 17, 2017 19:54 Asia/Tashkent
  • Мосел шаҳри шарқида
    Мосел шаҳри шарқида

Мосел шаҳри шарқида бомба қўйилган иккита автомашинани портлаганида 15 киши ҳалок бўлиб, 12 нафар жароҳатланди.

ПрессТВ тарқатган хабарига кўра,  бугун руй берган ушбу теракт оқибатида ҳалок бўлганлардан 14 нафари тинч аҳолидир.

Моселда юз берган портлашлар Ироқ қуролли кучларининг ўта суръат билан қозонаётган ғалабаларига қарши ИШИД террорчилик гуруҳининг аксиламали деб баҳоланмоқда. Ҳозиргача ушбу ҳужум учун ҳеч бир гуруҳ масъулиятни ўз зиммасига олмаган.

Ироқдаги терроризмга қарши кураш ташкилоти қуролли кучларининг махсус амалиётлар қўмондони Маъин Аласъадий Мосел шаҳрининг айрим минтақаларида давлат ҳарбийлари ва террористлар ўртасида давом этаётган тўқнашувларга ишора қилиб,  Мосел шаҳрининг шарқий минтақаларидан 90 фойизи террористлар ишғолидан озод қилинган деб айтди.

 

Ёрлиқ