Сионистик режим масъуллари Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг ҳарбий қудратини тан олишмоқда
Январ 21, 2017 18:09 Asia/Tashkent
Сионистик режим масъуллларидан бири Ливан Ҳизбуллоҳи бу режим денгиз кучлари флоти учун жиддий таҳдид эканлигини таъкидлади.
ИРНА тарқатган бугунги хабарига кўра, сионистик режим денгиз базаси қўмондонларидан бири Девид Селмо " Исроил ҳюм" газетасига берган интервьюсида, Ливан Ҳизбуллоҳи раиси Сайид Ҳасан Насруллоҳ Исроил учун жиддий таҳдид ҳисобланади деб айтди.
Сионистик режимнинг ушбу ҳарбий қўмондони шунингдек Ливан Ҳизбуллоҳининг ракета қудратини тан олар экан, Ҳизбуллоҳ ҳаракати турли хил ривожланган ракеталарга эга бўлиб бу ракеталар турли ҳарбий калакачаларга эга бўлиши ҳам мумкин деб қўшимча қилди.