Ол Халифа режими Баҳрайн ичкарисида Ол Сауд режимининг дастурини ижро этмоқда
Баҳрайн режимининг мухолифларидан бири Манама шаҳрида Ол Сауд режими дастурлари ва мувофиқлаштириши билан ваҳоббийлик оқимининг ақидаларини таълим берадиган бошланғич мактабларни очилганлиги ҳақида хабар берди.
Баҳрайнинг Вафо номли исломий ҳаракати аъзоси Солеҳ Алборий Форс ахборот агентлигига берган интервьюсида, Ол Халифа режимининг жосуслик ва хавфсизлик ташкилотини АҚШ ва Ол Сауд режими ҳимоятлари билан Баҳрайн ичкарисида шиа ва суннат аҳли мусулмонлари ўртасида низо солаётганлигига ишора қилиб, Риёз ва Манама режимлари ўртасидаги ҳамкрликларни кенгайиши ортидан Ол Халифа режими Ол Сауд режими шоҳзодалари билан Баҳрайндаги суннат аҳли алоқаларини мустаҳкамлаш учун шароит яратиб бермоқда, ҳатто баҳрайнлик ўқувчилари учун Манама шаҳрида ваҳоббийлик ақидаларини таълим берадиган бошланғич мактаблар иш бошлаганига ижозат берган деб таъкидлади.
Баҳрайн режимининг ушбу мухолифат аъзоси Ол Халифа режими томонидан бу мамлакат ичкарисида фитна ва мазҳаблар ўртасида низо солиш лойиҳаисни ижро этилаётганлигига тўхталиб, бу режим Баҳрайн инқилобини давом этиши Ол Халифа режимига жиддий зарба етказиши ва уни ағдариб кетишга яқинлаштиришини яхши билади, шу сабабдан ўз режимни нажот бериш учун бор куч қудратини ишга солмоқда деб қўшимча қилди.