Мосел шаҳрини озод этиш учун Нужабо исломий муқовимат кучларининг янги мувафаққиятлари
Ироқнинг Тикрит ва Мосел шаҳарлари ўртасидаги минтақа ва йўлларини террористлар ишғолидан озод этиш учун ўтказилган амалиётларнинг иккинчи босиқичида муқовимат кучлари яна 143 километрни озод қилишди.
ИШИД террористлари эса бу ҳужумлардан кейин ўз марказлари ҳамда муҳим нефт ва қурол яроқ захиралари омборларидан қочиб кетишмоқда.
Ироқдан Алолам мухбирининг бугунги хабарига кўра, Нужабо исломий муқовимат кучлари Ассайния оролини озод этишда катта муваффақиятларга эришдилар. Бу амалиётларда бир гуруҳ террористлар йўқ қилинди ва уларнинг қурол -яроқ захиралари ва омборлари ғанимат олинди.
Аннужабо исломий кучларини Салоҳиддин оролига қарши уюштирган ҳужумларида бир нечта нефт марказлари ҳам террористлар ишғолидан озод қилинди. Олдинроқ ИШИД террористлари бу марказлардан қўмондонлик марказлар сифатида фойдаланарди.
Муқовимат кучлари шунингдек Салоҳиддин оролида жойлашган 5 та қишлоқни озод этдилар ва бу қишлоқлар аҳолиси ўз уй манзилларига қайтаб келишмоқда.