Башор Асад қайси йўллар билан Сурияда тинчликни таъминлаш мумкинлигини айтди
Сурия президенти , терроризмга қарши курашни кучайтириш, террористларни Сурияга кириб келишларини олдини олиш ҳамда бу террористларга турли хил ёрдамлар кўрсатишни тўхтатилганидан кейин Сурияда сулҳ, тинчлик ва барқарорликни таъминлашни имкони борлигини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг кечнаги хабарига кўра, Сурия президенти Башор Асад Бельгия оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида, Сурияга бошқа давлатлардан террористларни кириб келишларини олдини олиш учун лозим чора тадбирларлани кўриб чиқилганлиги ҳамда минтақа ва минтақадан ташқари мамлакатлар томонидан террористларниҳимоя қилинишини тўхтатилшганидан кейин тинчлик ва барқарорликни кучайтириш ва таъминлаш мақсадида сиёсий чора -тадбирлар борасида музокара ўтказишни имкони бор деб айтди.
Сурия президенти ўз сўзларида Сурия келажаги ва сиёсий тузумини аниқлаш учун музокаралар ўтказиш лозимлигига ишора қилар экан, тинчликни таъминлаш учун Остона музокараларидан ташқари сурияликлар ўртасида ҳам музокараларга алоҳида эътибор қаратиш керак деб қўшимча қилди.